Кўзи ожиз фуқаролар референдумда иштирок эта оладими?
Кимёгарлар шаҳарчасидаги 106-референдум участкасида 1302 нафар фуқаро рўйхатга олинган. Референдум муносабати билан ҳудудда жойлашган Кўзи ожизлар жамиятига қарашли умумий ётоқхонада истиқомат қилувчи фуқаролар учун ҳам зарур шароитлар яратилган.
- 28 йилдан бери кўзи ожизлар ётоқхонасида яшайман, - дейди Шерали Найманов. - Бугун қўшниларим билан референдумда қатнашиш учун келдик. Биз каби одамлар учун брайль ёзувидаги бюллетенлар тайёрлаб қўйилгани инсон қадри учун, деган шиор қоғозда эмас, амалда бўлаётганига гувоҳ бўлдик.
Бундан ташқари, участка масъуллари мурожаатларга асосан сайёр тартибда ҳам овоз йиғиш учун жойларга чиқишмоқда.