Кўзимиз кун давомида 12 000 марта “милтиллайди”

Кўзлар – юрак, буйрак ва инсоннинг муҳим қисми ҳисобланадиган аъзоси ҳисобланади. Кўз анатомияси ниҳоятда мураккаб тузилган бўлиб, ҳар бир кўзнинг икки миллион таркибий қисмлари мавжуд. Бунда қуйидаги ташқи тузилмалар киради:

🔹 Қовоқлар кўзларни ҳимоя қилади.

🔹 Кўзнинг ички қисмини қоплайдиган ва ҳимоя қиладиган склера (кўзнинг оқ пардаси) ва шох (устки тиниқ) пардаси.

🔹 шох пардага кислород етказиб берадиган ва кўзларнинг соғлом бўлишини таъминлайдиган кўз ёши пардаси.

Қизиқарли фактлар

Кун давомида кўзимиз тахминан 12 000 марта “милтиллаш”имизни ва шох парда – инсон танасининг қон томирларисиз ягона қисми бўлганлигини билармидингиз? Бизнинг қонимиз тана аъзоларига кислород етказиб беради, шох парда эса тўғридан-тўғри ҳаводан кислород олади. У кўзларга аниқ кўриш учун зарур бўлган шаффофликни таъминлайди.

Энди кўзларимизнинг ички томонига назар ташлаймиз ва объектларни қандай кўришимиз ва кўриш жараёни нимадан иборат экан, деган саволга жавоб излаймиз.

Хўш, эрталаб бизга қуёш чиқиши, унинг нурларини кўришга нима имкон беради?

Кўзнинг асосий ички тузилмаларига қуйидагилар киради:

🔹 Кўзимиз ранги тус берилган қисми - кўзнинг рангдор пардаси.

🔹 Шох парда марказидаги юмалоқ ёриқ - қора кўз қорачиғи.

🔹 Яқин ва узоқ масофага диққатни жамлашга имкон берадиган рангдор парда ортидаги кўз гавҳари.

🔹 “Колба” ва “конус”, деб номланадиган миллионлаб фоторецепторларнинг жуда нозик қатлами - тўр пардаси.

Ҳар куни ёруғлик шох парда ва қорачиқ орқали кўзга киради. Агар сиз қоронғи хонада чироқ ёқсангиз, ёруғлик миқдори камайиши учун қорачиғингиз тораяди, агар қуёш нурлари билан ёритилган хонадан қоронғи хонага кирсангиз бунинг акси содир бўлади ва кўз қорачиғингиз янги муҳитда яхшироқ кўриш учун кенгаяди.

Ёруғлик кўз қорачиғи ва кўз гавҳаридан ўтгандан сўнг диққатини кўз пардага жамлайди. Визуал жараённинг энг ажойиб босқичи кўзнинг орқа томонидаги тасвир тескари бўлганда юзага келади. Бу дегани миямизга юборилган тасвирлар аслида тескари йўналтирилган бўлади. Ёруғлик орқа деворга етгандан сўнг асаб учлари орқали ҳаракат қила бошлайди. Ушбу тасвирлар мияга кўриш нерви орқали ўтади. Мия ушбу маълумотни қайта ишлайди, тасвирлар айлантирилади ва биз энди уларни тескари ҳолда кўрмаймиз. Аксинча бўлганда, биз ғайриоддий дунёда яшаган бўлардик.

Бизнинг кўриш тизимимиз ҳақиқатан ҳам бенуқсон яратилган. Гарчи, ғалати туюлиши мумкин бўлса-да, бу тизим фаолияти маълумотларини қайта ишлайдиган энг самарали ва тезкор жараёндир.

Энди ёнингизда ўтирган кишининг кўзларига диққат билан қаранг.

Интернет материаллари асосида Баҳора МУҲАММАДИЕВА тайёрлади.