Кучли бешлик чемпионатларида энг кўп гол уриш бўйича Месси Роналдуга етиб олди

Кеча тунда Испания чемпионатининг навбатдаги 30- турида "Вильяреал"га қарши ўйинда(4-4) тўп киритган "Барселона"нинг 31 ёшли ҳужумчиси Лионель Месси Европадаги Кучли бешлик чемпионатларида кўп гол уриш бўйича "Ювентус" ҳужумчиси Криштиано Роналдуга етиб олди. Уларнинг иккаласида ҳам 414 тадан гол бор.

Месси ўзининг барча голларини бир жамоа, "Барселона" таркибида ўйнаб, фақат Испания чемпионати, Ла Лига доирасидаги ўйинларда урган бўлса, Роналду эса ўзининг голларини 311 тасини Ла Лигада "Реал" таркибида ўйнаб, 84 та голни АПЛда "Манчестер Юнайтед" таркибида ўйнаб, 19 та голни эса Италия А сериясида "Ювентус" таркибида ўйнаб киритган.

Бундан кейин қайси кўпроқ гол урса ўша биринчи ўринда бўлаверади.

Шунингдек,  Месси Ла Лигада яна бир рекорд остонасида турибди. Гап шундаки Ла-Лиганинг 29-турида "Барселона" "Эспаньол" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу Мессининг Ла Лигада 334-ғалабаси бўлди ва у бу кўрсаткичи билан Реалнинг афсонавий дарвозабони Икер Касильясга етиб олди. Касильяснинг ҳозир Португалия чемпионатида ўйнаётганини инобатга олсак Мессининг Ла Лигадаги навбатдаги ғалабаси уни якка пешқадам ва рекорчига айлантиради.

Эслатиб ўтамиз, Европадаги "Кучли бешлик" чемпионатлари дейилганда Англия миллий биринчилиги АПЛ, Испания миллий биринчилиги Ла Лига, Италия миллий биринчилиги А серия, Франция миллий биринчилиги 1-дивизион, Германия миллий биринчилиги Бундеслига назарда тутилади.