Лицей жамоаси уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олди

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали академик лицейи ўқитувчи ва ўқувчилари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олди.

Улар Пайариқ туманидаги Зарафшон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 99 ёшли Мамадали бобо Сиддиқов, Самарқанд шаҳар Давлатшоҳ Самарқандий маҳалласида истиқомат қилувчи 98 ёшли Очил бобо Жабборов ва Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Наврўз маҳалласида умргузаронлик қилаётган Абдулла Нуруллаев хонадонига боришди.

Ташаббус иштирокчилари уруш қатнашчилари билан суҳбатлашиб, уларнинг умр йўллари ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлишди. Шунингдек, ватан тинчлиги учун жасорат кўрсатган отахонларга гуллар ва эсдалик совғалари берилди.