Лукашенко Литва, Польша ва Украина билан чегараларни ёпди
- 18.09.2020 18:35
- 88
- Хориж
Беларусь армияси Литва, Польша ва Украина ўртасидаги чегараларни қўшин билан мустаҳкамлашга мажбур. Бу ҳақда Беларусь президенти Александр Лукашенко маълум қилди.
“Тўғрисини айтаман, улар бундан кейин нима қилишини билмаймиз. Биз, уларнинг уруш бошлашларидан олдин захирасида жудаям кам усул қолганини тушуниб турибмиз. Шу сабабли биз кўчадаги қўшинни (чегарага) жойлаштиришга мажбурмиз. Илгари ҳам айтганман, қўшиннинг ярмини қуроллантириб, Ғарб билан давлат чегараларини ёпамиз. Биринчи навбатда, Литва ва Польша билан”, деди Лукашенко ўз чиқишида.
Шунингдек, Лукашенко Украина билан давлат чегараси назорати ҳам кучайтирилишини маълум қилди. “Афсуслар бўлсинки, биз қардош Украина билан ҳам давлат чегараларини ёпишга мажбурмиз”, деб қўшимча қилди Беларусь раҳбари.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа