Маблағи 200 миллиард АҚШ доллардан ошган дунёдаги биринчи инсон исми маълум қилинди

Amazon компанияси раҳбари Жефф Безос маблағи 200 миллиард АҚШ доллардан ошган дунёдаги биринчи инсонга айланди. Бу ҳақда миллиардерлар маблағини онлайн кузатиб борувчи Forbes Real-Time маълумотларига таяниб Forbes журнали хабар берди.
Бироқ маълум қилинишича, миллиардер ушбу натижани узоқ ушлаб тура олмаган, 26 август ҳолатига келиб унинг бойлиги 199.7 миллиард АҚШ доллар кўрсаткичга етган. Шунга қарамасдан мазкур кўрсаткич Безос учун рекорд натижа ҳисобланади, унинг маблағи июль ойидан буён барқарор ўсиб келмоқда.
Ушбу ҳолат, Amazon акциялари нархи ошиши сабабли кузатилмоқда. 25 август якунига кўра нархлар 1.18 фоизга кўтарилди, яъни бир дона акция учун 3 346.49 АҚШ доллар. Компаниянинг умумий баҳоси эса 1.68 триллион доллар баҳоланмоқда. Forbes тақдим этган маълумотга кўра, Безос Amazonнинг 11.1 фоиз акциясига эгалик қилади, у дунёнинг энг бадавлат инсонлари рейтингида 2017 йилдан буён етакчилик қилиб келмоқда.