Маданият бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари Рустам Қобилов бошчилигида маданият ва санъат соҳаси вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда бошқарманинг марказий аппарати ходимлари ҳамда бошқарма тасарруфидаги ташкилотлар раҳбарлари қатнашди.
Маданият вазирининг тегишли буйруғига асосан Ботир Тугалов Самарқанд вилояти Маданият бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинлангани эълон қилиниб, жамоага таништирилди.
Ботир Тугалов тайинловга қадар Маданият вазирлиги тизимидаги турли муассасаларда, жумладан, Самарқанд вилояти маданият бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Каттақўрғон шаҳар драма театри директори ҳамда Самарқанд вилоят мусиқали драма театри директори лавозимларида ишлаган.