Маданият ва спорт соҳасида ишлаётган хотин-қизлар тарихий қадамжоларга саёҳат қилди

Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят бирлашган қўмитаси томонидан тизимда фаолият юритиб келаётган хотин-қизлар учун саёҳат ва маданий тадбир ташкил этилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Самарқанд вилоят кенгашининг “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури асосида ташкил этилган тадбирга вилоят бўйича 50 нафар фаол хотин-қизлар таклиф этилди. Улар Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари ва тарихий обидаларни зиёрат қилди.
Хотин-қизлар учун Самарқанд шаҳридаги “Садаф” тантаналар базмгоҳида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик” номли маданий тадбир ҳам ташкил этилиб, байрам дастурхони ёзилди, концерт дастурида дил тортар куй қўшиқлар янгради.
Ж.Очилов.