Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Маҳаллалар кенгаши бир йиллик иш фаолиятини сарҳисоб қилди ва галдаги вазифаларни белгилаб олди

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши бошқарувининг 2019 йил фаолияти якунлари ва 2020 йил биринчи чорагига мўлжалланган устувор вазифаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Бадриддин Насриев раислигида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда вилоят маҳаллалар кенгаши бошқаруви томонидан 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, 2020 йилда қилиниши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, 2019 йил давомида ижобий натижаларга эришган, самарали фаолият юритган бир гуруҳ ходимлар Республика ва вилоят кенгашининг “Ташаккурнома”лари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан бошқарув кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Вилоят маҳаллалар кенгаши матбуот хизмати.