Маҳсулотларимизга ўзбекона ном берайлик!

"Зарафшон" газетасининг 2018 йил 27 декабрь, 156-сонида чоп этилган "Ўзбек тилида гаплашамизми?" мақоласида шу куннинг долзарб мавзуси тилга олинган.

Ҳозирги пайтда муассаса  ва дўкон пештахталарида ёзилган ёзувлар, дўконларнинг  "Супер-маркет", "Гипер-маркет", "Мини-шоп" деб номланиши ўзимизнинг ўзбекча номларни муомаладан чиқармоқда. "Озиқ-овқат", "Хўжалик моллари" деб ёзилган дўконлар деярли йўқолиб кетди.

Ваҳоланки, "7я"(Семья) деб номланган савдо шохобчасини "Оила" деб аташ мумкин. Ёки "777", "555", "1001" деган номлардан бирор  маъно топиш қийин.

Яна бир ҳолат, ўзимизда ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим-кечакларга ҳам ажнабий ном бериш кўпаймоқда. Эмишки, ана шундай номдаги товарларнинг харидори кўп.

Халқаро стандартларга жавоб берадиган маҳсулотларимизга ҳам ўзбекона ном бериб, бренд даражасига кўтариш нафақат тадбиркорларнинг, қолаверса, халқимизнинг ҳам масъулияти.

Умар ХУДОЙБЕРДИЕВ,

СамИСИ доценти.