Мажидов: Бу йил имтиҳон саволлари анча соддалаштирилган

Шу кунга қадар 57 мингга яқин абитуриент рухсатнома олмаган.
Бу ҳақда айни дақиқаларда Давлат тест маркази раҳбарияти иштирокидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.
- Биз 29 июлга қадар рухсатномалар берилади деган эдик, - деди Давлат тест маркази раҳбари Мажид Каримов. - Агар бу абитуриентлар улгурмаса имтиҳон топширадиган жойида ҳам рухсатномалар бериш йўлга қўйилади. Бу йил имтиҳонлар аввалги йилларга қараганда соддароқ тузилган ва ўқитувчилар эътирозлари инобатга олинган.
Ҳозир марказнинг барча ходимлари ёпиқ режимда ишламоқда ва шаффофлик таъминланиши учун барча чоралар кўрилади, деб ёзмоқда ЎзА.