Мактаб директорининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда
Вилоят прокуратураси Самарқанд шаҳар 48-умумий ўрта таълим мактабидаги ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.
Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 48-умумий ўрта таълим мактаби директорининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан ижтимоий тармоқларга тарқалган маълумотлар юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мурожаатда кўрсатилган барча важларни тўлиқ ва сифатли ўрганилишини таъминлаш мақсадида тегишли соҳа мутахассислари жалб этилган.
Текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олиниб, аниқланган ҳолатлар бўйича қўшимча равишда маълум қилинади.