Мактаб янги синфхоналар ҳисобига кенгайди
- 11.09.2021 14:38
- 35
- Таълим
Жомбой туманидаги 44-умумий ўрта таълим мактаби 200 ўқувчи ўрнига эга эди. Ваҳоланки, Сарчашма маҳалласининг учта катта қишлоғида яшовчи ўсмир-ёшлар таҳсил оларди. Натижада мактаб торлик қиларди.
Жорий ўқув йилида мактаб учун 12 та қўшимча синфхона фойдаланишга топширилди ва қўшимча 210 ўқувчини ўз бағрига олди.
Шунингдек, кўркам спорт зали ва фаоллар зали ҳам қурилди.
Тумандаги "Мунисахон" МЧЖ қурилиш корхонаси томонидан 3,4 миллиард сўм эвазига бунёд этилган мактабнинг очилиш маросимида Жомбой тумани ҳокими Қ.Собиров иштирок этди.
Ҳулкар Қӯшбоқова.
Теглар:
мактаблар