Мактабларда коронавирус касаллигининг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилади
Янги коронавирус касаллигининг тарқалиши муносабати билан Халқ таълими вазирлиги тизимида унинг олдини олишга қаратилган тушунтириш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.
ССВ тавсиясига кўра, ХТВ тизимида ўткир респиратор инфекциялари (ЎРИ), грипп ва коронавирус касалликларини олдини олишга қаратилган тушунтириш ишлари олиб борилади.
Бундан ташқари, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ЎРИ, грипп ва коронавирус касалликларини олдини олишга қаратилган тавсияларни ишлаб чиққан.
Унга кўра, хоналар ҳарорати меъёрда бўлиши, хоналарни тез-тез шамоллатиб туриш ва намли дезинфекция ишларини мунтазам олиб бориш;
- касалликнинг клиник белгилари ва тана ҳарорати юқори бўлган ишчилар, талабалар ва ўқувчилар аниқланганда уларни ишга ва ўқишга қўймаслик, тиббий муассасага мурожаат этишини ташкил этиш;
Шунингдек, ҳожатхоналарда тозалаш ва дезинфекция ишларини мунтазам олиб борилишини назоратга олиш;
- ҳожатдан чиққанда ва овқатланишдан олдин қўлни совунлаб ювиш ва шахсий гигиена қоидаларига мунтазам риоя этилиши;
- талаба ва ўқувчиларни тиббий ниқоблар билан етарлича таъминлаш;
- ходимлар, талабалар ва ўқувчилар иштирокида тиббиёт мутахассисларини жалб қилган ҳолда коронавирус инфекциясини профилактикаси бўйича ўқув-семинарларини ташкил этиш.
Ўзингиз ва оила аъзоларингизда юқорида қайд этилган касаллик белгилари кузатилса, зудлик билан ҳудудингиздаги тиббиёт муассасасига мурожаат этиш сўралган.