Мали президенти исёнчилар томонидан ҳибсга олинганидан сўнг истеъфога чиқди

Мали президенти Иброҳим Бубакар Кейта исёнчилар томонидан ҳибсга олинганидан сўнг, маҳаллий телеканаллар эфирида ўзининг истеъфоси ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилди.

Шу билан бирга, президент парламент истеъфоси ҳақида маълум қилди.

“Мен ўз ваколатларимни топширишга қарор қилдим. Мен ҳукмронлигим сақланиб қолиниши эвазига қон тўкилишини хоҳламайман”, - деди Кейта.

18 август куни мамлакатда давлат тўнтарилиши амалга оширишга ўриниш бошланганлиги ҳақида маълум бўлди. Исёнчилар ва уларнинг рақиблари ўртасидаги тўқнашувлар оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди. Маҳаллий муҳолифат ҳукуматни коррупция ва фуқаролар хавфсизлигини таъминланмаганликда айбламоқда. 18 август куни мамлакатнинг муҳолифат кучлари президент ва бир қатор юқори даражали давлат амалдорларини ҳибсга олди.