Малининг четлаштирилган президенти касалхонага ётқизилди

Малининг четлаштирилган президенти Иброҳим Бубакар Кейт 1 август куни хусусий клиникага ётқизилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

75 ёшли Кейтнинг саломатлиги тўғрисида ҳозирча тўлиқ маълумот тақдим этилмади.

Бир муддат илгари, исёнчилар томонидан ҳибсга олинган президентнинг озодликка чиқарилганлиги тўғрисида маълум қилинган эди.

Малидаги исён 18 август куни мамлакат пойтахти Бамако яқинидаги ҳарбий базада бошланди. Исёнчилар мамлакат президенти Иброҳим Бубакар Кейт ва Бош вазир Бубу Сиссени ҳибсга олдилар. Кейинчалик президент ўзининг истеъфоси ҳақида эълон қилганидан сўнг у озодликка чиқарилди.