Мансабдор шахслар томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди
- 01.02.2024 15:58
- 494
- Ўзбекистон
Бош прокуратура берган маълумотга кўра, ўтган йили 3575 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. 2022 йилга нисбатан бу кўрсаткич 14,7 фоизга (459 та) ошган.
Қайд этилишича жиноий жавобгарликка тортилган мансабдорларнинг 3259 нафари туман (шаҳар), 267 нафари вилоят ва 49 нафари республика миқёсидаги хизматчилар. 2022 йилда жиноят содир этган республика миқёсидаги ходимлар сони 110 нафарни ташкил қилган.
Мансабдор шахслар қуйидаги жиноятларни содир этганликда айбланган:
- ўзганининг мулкини ўзлаштириш – 2205;
- мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш – 397;
- фирибгарлик – 272;
- пора олиш, бериш, пора олишда воситачилик қилиш – 195;
- расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш – 36 та;
- ҳокимият ёки мансаб ваколатидан четга чиқиш – 25 та;
- мансабга совуққонлик билан қараш – 25 та;
- бошқа жиноятлар – 415 та.
Ўз фаолиятини суиистеъмол қилиш оқибатида давлатга 1 миллиард 546 миллион сўм миқдорида зарар етказилган. Шундан 84,7 фоизи ёки 1 триллион 31 миллиард сўми ундирилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа