Мансур Тошматов Самарқандда ёш операчиларни синовдан ўтказди

Самарқанд шаҳридаги “Боғишамол Гарден” мажмуасида Мустақиллигимизнинг ўттиз йиллигига бағишланган “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” қўшиқлар танловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.

Унда саккиз вилоятдан иштирокчилар қатнашди.  

Ёш ижодкорларни рағбатлантириш, Ватанни мадҳ этувчи янги ва замонавий мусиқий асарларни излаб топиш, уларни кенг жамоатчиликка тақдим этиш мақсадида Маданият вазирлиги ҳузуридаги Ёш ижодкорларни қўллаб-қуввалаш ва Ахборот-мультимедиа маркази томонидан ташкил этилган танловда кўплаб иқтидорли ёшлар иштирок этди.   

Танловга тақдим этилган асарлар Ўзбекистон халқ артистлари Мансур Тошматов, Рамз Усмонов, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Тоир Қўзиев, шунингдек, тажрибали мусиқашунос, композитор ҳамда мусиқий сайқалчи томонидан баҳоланди.

Устоз санъаткорлар ёш иштирокчиларга керакли маслаҳат ва тавсиялар берди.