«Марихуана операцияси» охирига етмади

Тадбир давомида шу ерлик ака-ука А.Ж. ва Х.Ж. харидорга қора целлофан пакетга ўралган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини ўзларига тегишли “FURI” номли электрон тарозида ўлчаётиб, тахминан 200,0 грамм эканлигини кўрсатаётган ва 4 000 000 сўмга сотишга келишган вақтида ушланди.

Шундан сўнг фуқаро А. Ж. ва Х.Ж. берган кўрсатмаларга аниқлик киритиш мақсадида, уларнинг яшаш хонадонлари холислар иштирокида кўздан кечирилди. Бу жараёнда уларнинг уйларидан тахминан 75,78 грамм қуруқ ҳолдаги яшил рангли  “марихуана” ва тахминан 3,02 грамм атрофидаги ўзига хос ҳидли “марихуана” гиёҳвандлик воситасига ўхшаш уруғлар борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилди.

Самарқанд вилоят ИИБ ЭКБнинг эксперт маълумотномасига кўра, бу фуқаролардан далилий ашё сифатидан олинган модданинг соф оғирлиги 273,68 граммни ташкил этиб, ушбу модда қуритилган ҳолдаги “марихуана” гиёҳвандлик моддаси ва 3,02 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасининг уруғлари эканлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органига юборилди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати.