Марсоход Қизил сайёрадан 142 та тасвир жўнатди

NASA космик агентлиги Марсда Perseverance марсоходи томонидан олинган 360 даражали панорамали биринчи тасвирни тақдим этди. Икки масштаблаш камерадан иборат Mastcam-Z томонидан 142 та алоҳида тасвирлар олинди.

Мутахассислар ушбу тасвирлар орқали Марсдаги ҳолатни тўлиқ кўришга муваффақ бўлишди. Масалан, унда Езеро кратерининг бир чети, яъни Perseverance қўниш жойлари, шунингдек тош ва қояларни кўриш мумкин.

Кейинги икки йилда марсоход қуруқ дарё дельтаси текшириш ва тоғ жинсларини бурғулашни ўз ичига олган Қизил сайёрада 3-4 миллиард йил олдинги ҳаётга оид далилларни ўрганиб келади. Ўн йилдан сўнг тайёрланган тупроқ намуналари Ерга етказилади.

Олдин хабар берганимиздек, Perseverance 18 февраль куни муваффақиятли равишда Марс сатҳига қўнди. Марсоход у ерда ҳаёт изларини топиш учун юборилган.