Машинасининг давлат рақам белгисини ёпиб ҳаракатланган ҳайдовчи жаримага тортилди

Нарпайда туман йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан автомобиль давлат рақам белгисини ёпиб ҳаракатланган ҳайдовчи тўхтатилди.

“Спарк” автомашинаси ҳайдовчисига нисбатан маъмурий баённома тузилиб, тегишли чора кўрилди.

Шу ўринда, таъкидлаш жоиз Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисмига кўра, транспорт воситаларига давлат рақам белгиларини кўриш имкониятини чеклайдиган, уларни англашга тўсқинлик қиладиган турли ашёлар ўрнатиш ва қоплама суртиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.