Махсус рухсатномасиз ҳаракатланган ҳайдовчи 4 ёшли қизчанинг умрига зомин бўлди
- 20.04.2020 16:16
- 361
- Ҳодиса
Кеча соат 07:30 ларда Зомин тумани, Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган “Зомин-Туркман” 4Р-34 йўлининг 49-километрида ўлим билан боғлиқ йўл-улов ҳодисаси содир этилди.
Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 1992 йилда туғилган А.Н. “ВАЗ-21063” русумли автоуловини Туркман йўналишида бошқариб кетаётганида шу маҳаллада яшовчи, 2016 йилда туғилган, вояга етмаган қиз С.У.ни уриб юборган.
Қиз туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимида ўзига келмасдан ҳаётдан кўз юмди.
Маълумот ўрнида, ҳайдовчи отасининг номидаги автомашинани карантин қоидаларига зид равишда, махсус рухсатномасиз бошқариб кетаётган бўлган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа