"Медтехникум" бўлим бошлиғи пора билан ушланди
- 09.08.2023 10:19
- 1098
- Жиноят ва жазо
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда коррупция билан боғлиқ ҳолат фош этилди.
Тадбир чоғида Самарқанд шаҳридаги Абу Али Ибн Сино номидаги Сиёб жамоат саломатлиги техникуми бўлими бошлиғи лавозимида ишловчи, 1976 йилда туғилган О.Ў икки нафар маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, улардан 1100 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини пора тариқасида олаётган вақтида қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан О.Ў.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Теглар:
пора
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 35 дақиқа аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!