Медведев: АҚШ Россияга қарши санкцияларни ҳеч қачон бекор қилмайди
- 30.03.2019 10:01
- 43
- Хориж
Россия бош вазири Дмитрий Медведев «ВКонтакте» фойдаланувчилари билан бевосита онлайн алоқада пайтида АҚШнинг Россияга қарши санкцияларини бекор қилиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берди. «Улар санкцияларни ҳеч қачон бекор қилмайди», — деди Медведев. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар қилади.
Медведевнинг айтишича, Россияга қарши санкциялар 100 йилдан бери бор ва бу даврда «санкцияларсиз оралиқ» бўлмаган.