Трамп АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) номини Уруш вазирлиги номига ўзгартирмоқчи

У бу ишни тўлиқ ва расман қилиши даргумон, чунки бунинг учун Конгресс розилиги керак, Конгрессдаги демократ депутатлар эса буни тасдиқламаслиги аниқ. Янги ном муқобил (иккинчи) ном сифатида ишлатилади.

 Трамп маъмурияти бу ўзгариш АҚШ мудофааланувчи давлат эмас, ҳужум қилишга тайёр ва қодир давлат экани ҳақида душманларга кучли сигнал бўлишини таъкидлаяпти. Яъни, Вашингтон энди ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун кескин чора кўра олади.

Трампнинг бу гаплари 1935 йилда худди шу ишни қилган Гитлернинг гапларини такрорлаяпти. Гитлер ҳам 1935 йилда Рейхсворминистериум (Мудофаа вазирлиги)ни Реичскриэгсминистериум (Уруш вазирлигига) ўзгартирган. У бу қарорини “биз энди фақат мудофаа қилмаймиз, балки Германиянинг улуғворлигини қайта тиклаш учун жанг қиламиз”, дея тушунтирган.

Уруш вазирлиги Биринчи жаҳон урушигача барча давлатларда ишлатилган ном. Иккинчи жаҳон урушидан кейин давлатлар бошқа бундай қирғинбарот бўлмаслигини таъкидлаш учун Уруш сўзини Мудофаага алмаштирган.

Трампнинг кейинги қадами АҚШда мажбурий ҳарбий хизматни тиклаш бўлса ажаб эмас (1973 йилдан бери Америка армиясига фақат кўнгиллилар боради). Чунки, Гитлер 1935 йилдан мажбурий ҳарбий хизматни ҳам тиклаган.

Битта сўз ўзгариши АҚШни қанчалик “буюк” қилади — номаълум. Аммо бу сўз ўзгариши бюджетни яхшигина "шилади". Янги ҳужжатлар, янги форма, шеврон, янги бошқарма номлари ва ҳоказолар қилиниши керак.