Меҳнат фронти фахрийларига эсдалик медаллари топширилди

Президентимизнинг 2020 йил 28 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини “Иккинчи жаҳон урушидаги Fалабанинг 75 йиллиги” эсдалик медали билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Пайариқ туманидаги Бирлашув маҳалласида яшовчи Ҳамраевлар оиласига “Иккинчи жаҳон урушидаги Fалабанинг 75 йиллиги” эсдалик медаллари топширилди.

Карим Хамраев ва Саодат Хамраева фронторти меҳнат фахрийси ҳисобланиб, фашизм устидан қозонилган ғалабада ҳамда бугунги дориламон кунларга етишимизга ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшишган.

Бундан ташқари, туманнинг Гулистон маҳалласида истиқомат қилувчи меҳнат фахрийси Солия Жумаевага ҳам давлатимиз раҳбари номидан эсдалик медали билан тақдирланди.