Меҳнат ҳуқуқларингиз бузилаяптими? Адлия вазирлигининг онлайн сўрови
- 26.10.2020 22:10
- 120
- Йўриқнома
Сизнинг меҳнат ҳуқуқларингиз бузилаяптими? Ойлик маошингиз вақтида берилмаяптими? Иш ҳақингиздан розилигингизсиз ушлаб қолинаяптими? Иш вақтидан ортиқ ёки дам олиш ва байрам кунлари ишлашга жалб қилинаяпсизми?
Энди бунга барҳам бериш вақти келди!
Адлия вазирлиги томонидан жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойларида республика миқёсида ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларига риоя этилиши юзасидан онлайн тарзда анкета сўрови ўтказилиши йўлга қўйилмоқда.
Мазкур сўровда аноним ёки шахсингизни кўрсатган ҳолда иштирок этишингиз мумкин. Шахсини кўрсатган иштирокчиларнинг бузилган меҳнат ҳуқуқларини тиклаш юзасидан чоралар кўрилади.
Сўровда иштирок этиш учун ҳаволалар:
Аноним тарзида сўровномада қатнашиш: https://forms.gle/9GipeTSkar8KH5TE7
Шахсингизни кўрсатиб, мурожаат тарзида тўлдириш: https://forms.gle/zwYtc7JszrprJDqp9
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа