Мэрликка номзодлар дафн маросимида ўққа тутилди

Таиланднинг Ратчабури вилоятида дафн маросимида отишма содир бўлди. 28 март куни бўлиб ўтадиган сайловда шаҳар мэрлигига номзодини қўйган аёл -   Варапорн Ниамракса отиб ўлдирилди. Яна уч номзод, шунингдек округ расмийси жароҳат олди, дея хабар берди Bangkok Post.

Ҳодиса сабаблари маҳаллий сиёсат ва шахсий зиддият билан боғлиқ, деб тахмин қилинмоқда. Отишма Bat Tha Кхam ибодатхонасида рўй берди. Беш киши турли даражада тан жароҳати олди. Уларнинг барчаси энг яқин касалхоналарга етказилган.

Гувоҳларнинг айтишича, отишма Будданинг асосий тасвири орқасидан амалга оширилди. Ҳужумчилар сони номаълум. Полиция Ванчарт Ниамракснинг провинциал маъмурияти аъзоси бўлган гумонланувчини ҳибсга олиш тўғрисида суд қарорини талаб қилган.