Металл шар ўғрилари ушланди
Жорий йилнинг 20 сентябрь куни соат 6:45 да Навоий вилояти ИИБ транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси Учқудуқ темир йўл бекатида хавфсизликни таъминлаш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида 1990 йилда туғилган, Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида яшовчи И.У. ва 1988 йилда туғилган М.У. Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли Шимолий кон бошқармасининг ГМЗ-3 заводига келаётган юк поезди таркибида бўлган юк вагонидан, ҳар бирининг оғирлиги тахминан 5 килограмм бўлган, жами 134 дона металл шарларни ноқонуний равишда олаётган вақтида аниқланиб ушланган ҳамда холислар иштирокида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.
ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.