Мева-сабзавотни чиритмаслик йўллари бор. Мутахассис тавсия қилади

Иккинчидан, ҳўл мева ва сабзавотларни сунъий совитиладиган омборхоналарда сақлаш лозим. Мева-сабзавотларни омборхонада сақлашда ҳарорат 0 градусга яқин, ҳавонинг нисбий намлиги эса 90-95 фоиз бўлиши мақсадга мувофиқ.

Сунъий совитиладиган омборхоналар бўлмаганда маҳсулотни сақлашнинг халқимиз қадимдан қўллаб келган оддий усуллардан фойдаланиш ҳам ижобий натижа беради. Масалан, ертўлаларда тўкиб сақлаш, анор ва олма, сабзини қуруқ қумга кўмиб сақлаш, илдизмеваларни ўраларда, қоғоз ва полиэтилен каби материаллардан фойдаланиб, сақлаш мумкин.

Агар бундай шароит бўлмаса, нобудгарчиликни камайтиришнинг энг оддий, деярли харажат талаб қилмайдиган усули – уларни қуритиш, яъни қоқ қилиб олиш ҳисобланади. Кишилар ўз томорқа хўжаликларидан олган ҳосилларини нест-нобуд қилмасдан, табиий ҳолда қуритиб олсалар, минералларга бой маҳсулотлар захирасини яратган бўладилар. Ўзбекистонимизнинг табиий иқлим шароити эса қуритишдан фойдаланишга жуда мос ҳисобланади.

Рўзибой НОРМАҲМАТОВ,

техника фанлари доктори.