МИБ: Алимент учун қидирувда бўлган жомбойлик аёл Тошкентдан топилди


Бюронинг Жомбой туман бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Тайлоқ туман судининг ижро варақасига асосан қарздор аёл У.М.дан ундирувчи М.Э. фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Анчадан буён алиментдан қарзини тўламаган фуқаронинг қарзи 5,2 млн. сўмдан ошиб кетган, бунинг устига у номаълум ҳудудларда яшаб келган.

Шу боис, бошқарманинг қидирув бўлими томонидан унга нисбатан қидирув ҳаракатлари олиб борган.

Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси катта инспектори Тўражан Жалиловнинг маълум қилишича, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида, қарздор аёл У.М. Тошкент шаҳрида эканлиги аниқланган ва мажбуриятлари тушунтирилиб Самарқандга олиб келинган.

Алиментдан бўлган 5.2 млн.сўм қарздорлик болаларнинг отасига ундириб берилган.