МИБ: Бюронинг Нарпай туман бўлимида уч ойда 98,6 млрд сўмлик ижро тадбирлари амалга оширилган

Жорий йилнинг ўтган 3 ой давомида МИБнинг Нарпай туман бўлими томонидан жами 98,6 млрд. сўмлик 14 мингдан зиёд ижро ҳужжатлари юзасидан ижро тадбирлари амалга оширилиб, 37,7 млрд. сўмлик 5017 та ижро ҳужжатлари бўйича якуний қарорлар қабул қилинган. Шундан 2537 та ижро ишлари бўйича амалда салкам 20 млрд. сўм маблағ, яъни ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичларига нисбатан бир баробар кўпроқ маблағ ундирилган.
Ундирилган маблағнинг 9,7 млрд. сўми давлат бюджетига, банклар фойдасига ундирилган маблағлар миқдори 9,6 млрд. сўмни, юридик ва жисмоний шахслар фойдасига ундирилган маблағлар миқдори эса 528 млн. сўмни ташкил қилган.
Белгиланган ҳар ойлик режа-графикларининг ортиғи билан бажарилиши таъминлаб борилган ва ўтган 3 ой давомида “Дафтарлар”га жами 2,6 млрд. сўм пул маблағлари ундирилган.
Жиноят натижасида давлатга етказилган зарарлар ундируви бўйича жами 7 млн. сўмлик 2 та ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, иккиси ҳам тамомланган.
Юридик ва жисмоний шахслардан солиқ қарздорлиги ундирувлари бўйича 24, 4 млрд. сўмлик 2762 та ижро ҳужжатлари мавжуд (8 млрд. 214 млн. сўмлик 1504 та ижро ҳужжатлари 2023 йилдан қолдиқ, 2024 йилнинг 3 ойида 16 млрд. 211 млн. сўмлик 1258 та иш юритувига олинган).
Давлат божи ундируви бўйича 1 апрель ҳолатига 2 млрд сўмлик ижро ҳужжатлари бўлиб, шундан 821 та, 728 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари ижроси тамомланган. Шундан 342 млн. сўмлиги амалда ундирилган, ушбу турдаги қолдиқда қолган 1 млрд. 313 млн. сўмлик ижро ҳужжатларини қисқартириш, амалда ижросини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар белгиланган.
Санжар ЗАЙНУДДИНОВ,
Бюронинг Нарпай туман бўлими бошлиғи.