МИБ: Самарқанд шаҳрида бошқарув сервис компаниялари (ширкат)га уч кунда 600 миллион сўмлик қарздорлик ундирилди

Мажбурий ижро бюронинг вилоят бошқармаси хабарига кўра, уч кун ичида вилоят бўйича 800, Самарқанд шаҳри бўйича 600 миллион сўмлик қарздорлик ундирилган.

Бошқарув томонидан мавжуд қарздорликларни камайтириш борасида жойларда ва аҳоли ўртасида коммунал хизматлар учун тўловларни ўз вақтида тўлаш кераклиги тўғрисида кенг қамровли тушунтириш ишлари ҳамда ундирувлар ташкил этилган.

Бюронинг вилоят бошқармаси инспектори Шаҳром Жўраевга кўра, ундирувларнинг асосий қисми давлат ижрочилари томонидан фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судининг тегишли ижро ҳужжатлари асосилда бўлиб, ижро ҳужжатлари амалда тамомланмоқда.