Мини футбол, ДХХ кубоги: Пахтачилик йигитлар ва жомбойлик қизлар мусобақанинг республика босқичида ўйнайди
Самарқанд шаҳрида 16-30 ёш тоифасида мини футбол бўйича йигит-қизлар ўртасида «Давлат хавфсизлик хизмати кубоги»нинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Баҳслар натижасига кўра, қизлар ўртасида Жомбой туманининг “Нафис” қизлар жамоаси бу йил ҳам мусобақанинг республика йўлланмасига эга чиқди. Айтиш жозки, ўтган йилги қизлар ўртасидаги баҳсда “Нафис” қизлар жамоаси ДХХ кубогини қўлга киритган эди. Кейинги ўринлар Ургут туманининг “Тўмарис” ва Пайариқ туманининг “Севинч” жамоаларига насиб этди.
Йигитлар ўртасидаги баҳсда Пахтачи туманининг Гулобод маҳалласи ёшларига тенг келадиган топилмади ва мусобақанинг республика босқичига борадиган бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринларни Нуробод туманининг Нурбулоқ маҳалласи жамоаси ҳамда Самарқанд туманининг Арабхона маҳалласи ёшлари эгаллади.