Миронқулда ёши қарийб 450 йилга тенг 1 туп тут дарахти аниқланди
- 24.02.2022 11:50
- 121
- Самарқанд
Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан вилоят ҳудудидаги 100 ёшдан катта бўлган дарахтларни аниқлаш ва уларни давлат ҳимоясига олиш ишлари амалга ошириляпти.
Навбатдаги ўрганиш жараёнларида Самарқанд туманидаги “Миронқул” маҳалласининг тоғли ҳудудида ёши асрларга бўйлашган 1 туп тут дарахти аниқланди.
Маҳаллий аҳоли вакилларининг сўзларига ва дастлабки тахминларга кўра, бу дарахтнинг ёши қарийб 450 йилга тенг.
Айни пайтда ушбу дарахтга давлат табиат ёдгорлиги мақоми бериш учун туман ҳокимлигига таклиф киритилди ва ҳозирда мазкур таклиф асосида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!