Мирзабек Холмедов янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Мирзабек Холмедов Ўзбекистон давлат сатира театри директори этиб тайинланди.

Бу ҳақда санъаткорниинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинди.

"Бу масъулиятли ишда Мирзабек Холмедовга Ўрта Осиёда ягона бўлган ҳажв театрини дунёда тараннум этадиган кучли учлик қаторига кўтариб бериш вазифаси топширилди", дейилади хабарда.

МДҲ давлатларида бир нечта сатира театрлар бор. Масалан, Россияда Москва академик сатира театри ва Москвадаги Аркадий Райкин номидаги “Сатирикон” театри. Шулар қаторида Ўрта Осиёда ягона бўлган ҳажв театри — бу Ўзбекистон давлат сатира театри ҳисобланади.

Маълумот учун: Мирзабек Холмедов 1961 йил 13 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. Таниқли ҳажвий актёр, қизиқчи, сўз устаси.