Мирзо Улуғбекнинг “Юлдузлар каталоги” қаерда сақланади?

Мирзо Улуғбек бобомиздан бизга катта илмий мерос қолган. Шундан энг муҳими ва кўзга кўрингани “Юлдузлар каталоги” ҳисобланади.

Мазкур каталог XV асрда нашр этилгандан кейин 100 йил ўтиб, 1648 йилда биринчи марта Англиянинг Оксфорд университетида астрономия профессори Жон Гривс томонидан қисман чоп этилган.

Орадан 17 йил ўтгач, яна Лондонда инглиз шарқшуноси Томас Хайд Мирзо Улуғбекнинг “Зижи”ни нашрга тайёрлаб, қисман лотин тилига таржима қилади. 1839 йилда эса Париж нусхаси чоп этилган юлдузлар жадвали Луйи Пьер Седиё томонидан бу ҳам қисман чоп этилган.

Каталогнинг тўлиқ нусхаси 1917 йилда АҚШда чоп қилинган. Буюк Британия кутубхоналарида сақланаётган 8 та қўлёзма нусхасини таҳлил қилган олим Эдмунд Нобл “Улуғбекнинг юлдузлар каталоги. Британия кутубохоналаридаги барча қўлёзмаларни таҳлил қилган ҳолда” номи билан нашр қилади.

Айни пайтда мазкур каталогнинг қисман ва тўлиқ нашр қилинган нусхалари Самарқанд давлат музей қўриқхонаси китоблар фондида сақланмоқда.

Маҳмудхон Юнусов,

тарих фанлари бўйича фалсафа доктори.