Мўғулистонда сув тошқинлари оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
- 07.07.2020 22:50
- 82
- Хориж
Мўғулистоннинг бир нечта вилоятида юзага келган сув тошқинлари оқибатида саккиз киши вафот этди, бир неча минг бош қорамол нобуд бўлди. Бу ҳақда 7 июль куни Синхуа агентлиги Мўғулистон расмийлари берган баёнотга таяниб хабар берди.
“Умумий ҳисобда саккиз киши, жумладан, уч нафар ёш бола кучли ёғингарчилик оқибатида юзага келган сув тошқини туфайли ҳалок бўлди”, маълум қилинган ҳукумат баёнотида.
Маълумотга кўра, Гов-Сумбэр, Туве ва Архангай ҳудудларида юзага келган сув тошқини оқибатида 7 мингдан ортиқ қорамол нобуд бўлган. Бундан ташқари, Хэнтий, Тува ва Хувсгелда 2360 та уй сув остида қолган.
Мамлакат об-ҳаво метеорология маркази берган маълумотга кўра, яқин куларда мамлакатнинг йирик ҳудудларида сел кетиш эҳтимоли юқори. Шунга биноан, мамлакат метеорологлари фуқароларни зарурий эҳтиёт чораларини кўришга чақирилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа