Москва-Бухоро рейсида юқори ҳарорат билан келган 4 йўловчи шифоxонага олиб кетилди

Кеча, 24 март куни ярим тунда Россия Федерациясидан 614-сонли чартер рейс билан “Внуково - Буxоро” йўналишида учган авиарейс қабул қилинди. 

Самолёт бортида 266 нафар мамлакатимиз фуқаролари фавқулодда ҳолатдан келиб чиққан тартиб-қоидалар асосида кутиб олинди. 

Бухоро ҳокимлигининг берган маълумотига кўра, уларнинг 202 нафари эркак, 64 нафари аёл ва 11 нафари вояга етмаганлар. Йўловчиларнинг 7 нафари нафақа ёшидагилардан иборат, уларнинг 4 нафари чет давлатдан депорт қилинганлардир. 

Таркибда Бухоро вилоятидан ташқари, Тошкент шаҳри, шунингдек, Хоразм, Самарқанд, Сурxондарё, водий вилоятларидан, қолаверса, Қорақалпоғистон республикасидан юртдошларимиз бор.

Буxоро xалқаро аеропортида тегишли тартибда карантин меъёрларига мувофиқ қарши олинган йўловчилар орасидан тана ҳарорати юқори бўлганлиги сабабли 4 нафар фуқаро вилоят Юқумлик касалликлар шифоxонасига олиб борилган. 

Қолган йўловчиларнинг ҳар бирига нисбатан тиббий-профилактик нуқтаи назардан қаттиқ назорат ўрнатилган. 

Афсуски, авиабортда Вобкент туманида истиқомат қилган бир нафар фуқаронинг жасади ҳам қабул қилинган. Маълум бўлишича, Россия Федерациясига қатнаб, ишлаб юрган бу фуқаро инсульт касаллиги натижасида чет элда вафот этган.