Муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қанчалик муҳим?

Ҳозирда дунё ҳамжамиятида муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жуда катта аҳамиятга эга. Айниқса, ривожланган мамлакатларда мазкур ҳуқуқ бошқа ҳуқуқ соҳаларига қараганда мустаҳкам ўрин тутади.

Шунинг учун интеллектуал мулк ижодкорлик ва изланишларни рағбатлантиради ва компанияларга жаҳон иқтисодиётида рақобат мавқеини мустаҳкамлаш имконини беради. Контрафакт товарлар, плагиат ва қароқчилик эса бу ҳақиқатга жиддий таҳдид солиб келмоқда.

Жуда кўп ташкилотлар интеллектуал мулк объектларини асосан товар белгилари, асарлар ва шунга ўхшаш маҳсулотларни сохталаштириш орқали жуда катта фойда кўришмоқда. Кўп йиллар давомида дунёга машҳур компаниялар ўз товар белгилари остида қалбаки маҳсулотларни сотиб келаётган турли веб-сайтлар эгалари билан судлашиб келмоқдалар. Бунга бир нечта йирик ҳолатларни мисол қилиш ўринли деб ўйлайман. Зеро, муаллифлик ҳуқуқларини муҳофаза қилиш қанчалик муҳимлигини мазкур ҳолатлар мисолида кўришимиз мумкин.

2017 йили Ню-Йорк Федерал суди орқали "Салваторе Феррагамо" номли итальян бренди ўз товар белгисига нисбатан ҳуқуқлари қўпол равишда бузилгани борасида "Феррагамо" товар белгиси остида қалбаки маҳсулотлар савдоси билан шуғулланиб келган қарийб 60 та номи аниқланмаган интернет-савдогарларга қарши курашда ютиб чиқди. Натижада суд томонидан бренднинг муаллифлик ҳуқуқига дахл қилаётган 150 га яқин доменни машҳур брендга топшириш ҳақида қарор қабул қилди. Суд етказилган зарарни 60 млн. АҚШ долларига тенг деб топди. Лекин бу аниқ рақам эмас, чунки бу каби қонунбузарликлар рўй берган кўпгина ҳолатларда бўлгани каби қалбаки маҳсулотларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланаётган барча айбдорларни топишнинг иложи йўқ, демак, товон пулини тўлалигича ундиришнинг ҳам иложи йўқ.

Компания вакиллари суд қарори қониқарли бўлганини ва бундан буён ҳам бренд манфаатларини ҳамда номини ҳимоялаш учун контрафакт товарларга қарши курашишни давом этттиришларини билдирдилар. Aлбатта, "Салваторе Феррагамо" компанияси ўз муаллифлик ҳуқуқларининг бузилишига қарши курашаётган ягона компания эмас.

Бутун дунёга машҳур бўлган Гуccи бренди Флорида Федерал судининг қарорига мувофиқ 89 нафар Хитой онлайн-дўконларидан 9 млн. доллар миқдорида товон пули ундиришга эришди. Aлоҳида таъкидлаш жоизки, товон пули тўланишидан ташқари, барча доменлар учун ҳуқуқлар ҳам итальян бренди ихтиёрига ўтказилди. 2009 йилда Гуccи Aмериканинг Гуесс маркасини, жумладан маҳсулот дизайнида Гуccига тегишли бўлган қизил-яшил рангли йўл-йўл тасвирни ҳамда "Г" ҳарфини қўллаганликда айблаб судга мурожаат қилди. Ўз муаллифлик ҳуқуқи поймол этилганини Гуccи раҳбарияти 221 млн. АҚШ долларига баҳолади ва Гуессдан айнан шу миқдордаги маблағни товон пули сифатида талаб қилди. Бир нечта суд мажлисларидан сўнг 2012 йилда суд Гуccи даъвосини тан олди, лекин товон пули миқдорини 4,7 млн. долларгача камайтирди.

2017 йилда худди шу тартибдаги суд иши Канаданинг МоосеКнуcклес бренди фойдасига ҳал бўлди, бу иш бўйича суд қарорига кўра хитойлик веб-сайтлар тармоғи ҳисобидан Моосе Кнуcклес фойдасига 52 млн. доллар маблағ товон пули ундирилди.

Яқин келажакда бутун дунё мамлакатларида муаллифлик ҳуқуқи муҳофазасига эътибор тобора кучайиб бораётганидан далолат беради. Юқоридаги рақамлардан кўриниб турибдики, муаллифлик ҳуқуқининг бузулиши ҳуқуқи бузулган субъектларга нисбатан жуда катта зарар олиб келади. Шундай экан қонунчиликда бу ҳолатларни бартараф қилиш учун жавобгарлик масаласини кучайтиришга олиб келади. Хусусан, мамлакатимиз қаонунчиликига кўра муаллифлик ҳуқуқини бузган шахслар БҲМни 25 баробаридан (6 125 000 сўм) 75 баробаригача (18 375 000 сўм) миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши белгиланган. Эндиликда янги қонун лойиҳасига кўра ҳуқуқи бузилган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баробари(4 940 000 сўм) дан 1000 баробари (247 миллион сўм) гача етказилган зарарни ундириб бериш белгиланган.

Ҳасан Узоқов,

Самарқанд вилоят интеллектуал мулк ҳимояси маркази етакчи мутахассиси.