Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Муборак ой мўъжизаси: асаларилар араб ёзуви шаклини ҳосил қилишди

Асалари мавжудлигининг ўзи катта мўъжиза. Бироқ улар томонидан ҳам мўъжиза яратилиши мумкин экан.

Жалалқудуқ туманининг Дийдор кўчасида истиқомат қилувчи Жавоҳир Насриддинов хонадонида шундай ҳодиса рўй берди. Унинг қарамоғидаги асаларилар араб ёзуви шаклини ҳосил этдилар, деб ёзмоқда "Халқ сўзи" нашри.

“15 ёшимдан буён асаларичилик билан шуғулланаман. Ҳозирда 6 та оилани парваришлаяпман. Бундан беш кун аввал улар томонидан яратилган шаклни кўриб, дарҳол суратга олдим. Қўрғонтепа туман масжидига бориб, имом билан учрашдим ва суратни кўрсатдим. Масжид вакиллари бу арабча ёзув эканлигини тасдиқлашди”, - дейди 20 ёшли асаларичи Жавоҳир Насриддинов.

Жавоҳир ёш бўлишига қарамай, асаларичиликнинг ҳадисини олган. Тўғри, ундаги мавжуд асалари оиласи ҳали кам. Шундай бўлсада, ҳар йили 200 кг. асал олади. Хонадонида рўй берган воқеа унинг кайфиятини янада кўтариб, янги режалар тузишга туртки бўлди.