Асалари дунёдаги энг керакли ҳашарот сифатида тан олинди
Олимлар асалариларни сайёрамиздаги энг муҳим ҳашаротлар деб ҳисоблашади. Бунинг сабаби шундаки, улар асал ва мум беради, ўсимликларнинг чангланишида иштирок этади, ўсимлик ва ҳатто ҳайвонларнинг озуқа миқдорига таъсир қилади.
Улар сонининг камайиши нимага олиб келиши мумкин?
Ушбу ҳашаротлар популяциясининг камайиши туфайли биз ёнғоқ, сабзавот ва мевалардан, уй ҳайвонлари эса одатдаги озуқадан маҳрум бўлишига олиб келиши мумкин. Дарҳақиқат, кўп мамлакатларда қушлар ва ҳайвонлар ёнғоқ чиғаноқлари ва пўстлар билан озиқланади ва озуқа миқдори тўғридан-тўғри мавсум давомида шу ёнғоқларнинг ҳосилига боғлиқ. Агар асаларилар ўз вақтида ёнғоқ дарахтларини чанглатмаса, уларда ҳосилдорлик даражаси пасаяди. Демак, уй ҳайвонлари ва қушлар популяциясида табиий равишда пасайиш бўлади.
Экологларнинг баёноти
“Ер кузатувчилари” ташкилоти экологлари сайёра экотизимидаги асалариларнинг аҳамияти тўғрисида тақдимот ўтказди ва тингловчилар эътиборига асалариларнинг айрим турлари ҳозирда қирилиб кетиши хавфи остида бўлганлар рўйхатига киритилгани ва бу офатнинг кўлами тўғрисида чуқур ўйлашга чақирди.
Олимларнинг таъкидлашича, асалариларнинг баъзи турлари табиий жараёнлар ва одамлар томонидан ишлатиладиган зарарли ҳашаротларга қарши моддаларнинг қўлланилиши, ер шаридаги иқлим зоналарининг ўзгариши, ердаги ўсимликлар сонининг камайтирилиши туфайли барқарор равишда камайиб бормоқда. Асаларилар инсон танасини кислород билан тўйдиришга ёрдам беради. Чунки бу меҳнатсевар ҳашаротлар ўсимликларни чанглатади, улар эса кислород ишлаб чиқаради.
Асаларилар тўғрисида қизиқарли маълумот
Битта ари бир парвозида 40-50 мг. нектар олиб келишга қодир. Бироқ асалари уясига қайтаётиб ўзи ҳам ушбу гулшира билан озиқланади. Ахир у ҳам бирор жойдан куч олиши керак-ку!? Агар узоқ пайт учишга тўғри келса, у йиққанидан атиги 30-40 фоизини олиб келади.
Асаларилар ўсимлик 15 километр узоқликда жойлашган бўлса ҳам, нектари бор гулни муваффақиятли ҳис қила олади.
Уйга борадиган йўлни топиш учун асаларилар қўёшга қараб ҳаракатланади. У уясидан қанчалик узоқққа учмасин, доим орқага қайтиш йўлини топа олади.
Гулшира борлиги тўғрисида бошқа асалариларга айтиб бериш учун у махсус рақсга тушиб “қабиладошлар”ини чақиради.
Она асалари (асаларилар маликаси) жел ва асал билан озиқланади ва ишчи асалариларга қараганда 32 баравар узоқроқ яшайди.
Асаларилар айиқлар сингари қишки уйқуга кетади.
Баҳора МУҲАММАДИЕВА тайёрлади.