Муносабат: Улуғ Турсунов кўчасидаги чиқиндилар олиб кетилди
Кеча Самарқанд шаҳри Кўксарой маҳалласининг Улуғ Турсунов кўчасида чиқиндилар тўпланиб ётгани ҳақида хабар берилганди.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ободонлаштириш бошқармаси хабарига кўра, ҳолат бартараф этилган.
“Хабарда айтилган муаммо мутасадди ташкилотлар томонидан тезда назоратга олиниб, чиқиндилар шу заҳоти махсус техникалар ёрдамида олиб кетилди. Шу ўринда ҳамшаҳарларимиз ва шаҳримиз меҳмонларидан чиқинди учун тўловларни ўз вақтида амалга оширишлари ва чиқиндиларни белгиланган жойга ташлашларини сўраб қоламиз”, дейилади бошқарма хабарида.