Мьянма: интернетсиз янги норозилик намойишлари

Юзлаб одамлар Мьянманинг йирик шаҳарлари - Янгон кўчаларида мамлакатда давлат тўнтаришига қарши намойишга чиқишди.

Ҳарбий режимга қаршилик кўрсатишнинг рамзи – учта бармоғини боши узра кўтариб, Мьянманинг лидери, «Демократия миллий лигаси» раҳбари Аун Сан Су Чжи ва бошқа расмийларни озод қилишга чиқаришди.

Бундан ташқари, Мьянмада бир ҳафта ичида иккинчи марта интернет алоқаси билан боғлиқ муаммолар юзага келгани, фойдаланувчиларнинг ижтимоий тармоқларга кириши блоклангани маълум бўлди.

Маълумки, 1 февралда Мьянма ҳарбийлари мамлакат устидан назоратни қўлга олди ва бир йилга фавқулодда ҳолат эълон қилди. Улар амалдаги бутун ҳукумат тепасини, шу жумладан, президент Вин Мьинт ва Мьянма давлат маслаҳатчиси ва амалдаги раҳбари Аун Сан Су Чжини ҳибсга олишди.

Ҳарбийлар Миллий сайлов комиссиясини ва катта фарқ билан ғалаба қозонган ҳукмрон партияни сайловни сохталаштиришда айблади. Кейинчалик ҳарбийлар кўп партияли демократик тузумга содиқлигини билдиришди ва янги адолатли сайлов ўтказишга ваъда беришди.