Эрон: Намойишчилар Оятуллоҳ Ҳумайнийнинг уй-музейини ёқиб юборди
- 18.11.2022 18:49
- 76
- Хориж
Бир гуруҳ намойишчилар Ислом инқилоби етакчиси Оятуллоҳ Руҳуллоҳ Ҳумайнийнинг уй-музейига ўт қўйди. Ғарб матбуоти бу ҳаракатни рамзий маънога эга деб атади. Теҳрон жанубида жойлашган бино қанчалик шикастлангани номаълум.
Учинчи ойдирки, Эронда ҳукуматга қарши намойишлар тўхтамаяпти. Шу ҳафта Эроннинг кўплаб шаҳарларида фаоллар юқори ёқилғи нархига қарши намойишлар шафқатсизларча бостирилишининг уч йиллигида кўчаларга чиқишди.
Эронда ҳижоб ўраш қоидаларини бузганликда айбланиб, полиция томонидан ҳибсга олинган аёлнинг ўлимидан сўнг норозилик тўлқини кўтарилди.
Намойишчи ва полиция ўртасидаги тўқнашувларда юзлаб одамлар ҳалок бўлди. Сўнгги кунларда ҳалок бўлганлар орасида тўққиз ёшли бола ҳам бор.
Оммавий намойишларни тўхтатишга уриниб, ҳукумат бир нечта намойишчиларни ўлим жазосига ҳукм қилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- Бугун, 18:17
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Бугун, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа