Наманганда 54 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди
- 22.04.2020 16:04
- 223
- COVID-19

Шу йилнинг 14 апрель куни Наманган шаҳрида яшовчи Г. оғир аҳволда вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Зудлик билан амалга оширилган лаборатор таҳлил натижасида унда коронавирус инфекцияси аниқланган.
ССВ матбуот хизмати хабар беришича, ушбу бемор олдин ҳам гипертония ва қандли диабет ташхиси билан сурункали касалланиб келган. Ушбу касалликлари ҳисобига у 17 апрель куни вилоят юқумли касалликлари шифохонасининг реанимация бўлимига олинган.
Мутахассисларнинг белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан, бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ўриндиқда қолдирилган тиллалар
- 42 дақиқа аввал
- Мутолаа
Чақмоқнинг туҳфаси
- 43 дақиқа аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Ўзи ҳам, ходимларга ҳам диктант ёздирган муҳаррир эди
- 48 дақиқа аввал
- Мутолаа
Аёл муҳаббатдан иборат
- Бугун, 11:24
- Мутолаа