Самарқанд вилоятининг 16 нафар фуқаросида коронавирус аниқланди
2020 йил 10 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 45 160 (+230) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 150 нафари Тошкент шаҳрида, 36 нафари Тошкент вилоятида, 16 нафари Самарқанд вилоятида, 9 нафари Наманган вилоятида, 8 нафари Хоразм вилоятида, 5 нафари Бухоро вилоятида, яна 5 нафари Сурхондарё вилоятида, ҳамда 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, Зангиота туманида яшаган 79 ёшли С.Ж. (аёл) ҳамда Олмазор туманида яшаган 70 ёшли Б.У. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Айни пайтда юртимизда 42 212 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 2 580 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 427 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.