Нарпайда янги уйлар ўз эгаларига топширилди
Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар беришича, Нарпай тумани марказида учта тўрт қаватли уй қурилди ва янги бунёд этилган ушбу кўркам бинодаги 72 та хонадон ўз эгаларига топширилди.
2018 йил 24 ноябрдаги “Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қуришни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан қад ростлаган ушбу кўп қаватли уйлар Навоий вилоятининг “Толиб Кармана” масъулияти чекланган жамияти, “Нарпай самстрой” хусусий корхонаси, “Зарафшон” кўп тармоқли ишлаб чиқариш корхоналари томонидан қурилди.
Туман ҳокимлиги, туман жамоатчилиги вакиллари иштирокида янги хонадонларни ўз эгаларига топшириш муносабати билан ташкил этилган тадбирда хонадон калитлари ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.
- Замонавий ҳамда шинам уйларга эга бўлган фуқароларнинг қувончи чексиз, - дейди Ҳилола Бектамишева. - Биз каби кам таъминланган фуқароларга эътибор қаратилаётганлиги учун Президентимиз, вилоят ва туманимиз раҳбарларига минг раҳмат!