Нарпайлик аёл фарзандини 8 минг долларга сотмоқчи бўлди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизматининг маълум қилишича, самарқандлик аёл ўз фарзандини Тошкентда саккиз минг долларга сотишга уринаётганида қўлга олинди.
Ўзбекистон ИИВ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Самарқанд вилояти Нарпай туманида рўйхатда турган ва вақтинча Тошкент вилояти Тошкент туманида яшаб келаётган 25 ёшли Ш.О. уч ойлик ўғлини Ўрта Чирчиқ туманида 8 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.