Нарх-наво барқарорлиги таъминланади

Глобал иқтисодда хавф-хатарлар ошяпти. Бу шароитда Ўзбекистон ҳукумати ички бозорни муҳофаза қилиш, контрабанданинг олдини олиш ва миллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида муҳим қарор қабул қилди.
Унга кўра, жисмоний шахслар томонидан товарларни олиб кириш тартиби қайта кўриб чиқилиб, ягона божхона тўлови жорий этилди ва аниқ меъёрлар белгиланди.
Божсиз олиб кириш меъёрлари:
- ҳаво транспорти — $1000
- темирйўл ва дарё транспорти — $500
- авто ва пиёда ўтиш пунктлари — $300
- курьерлик жўнатмалари — $200.
Бу меъёр кам деб ўйлашингиз мумкин, аслида ундай эмас. Европа Иттифоқи давлатларида бу лимит — $330–480 атрофида, Туркияда — $480 (жўнатма: $79), Хитойда $722 (жўнатма: $288) миқдорида белгиланган.
Энг асосийси, бундан қандай натижа кутилмоқда?
- Миллий ишлаб чиқарувчи рақобатбардош бўлади;
- Сифатсиз ва арзон импорт товарлар оқими чекланади;
- Нарх-наво барқарорлиги таъминланади;
- Иқтисодий хавф-хатарларга қарши ҳимоя ошади.